Мессининг голи "Барса"га ғалаба келтирди
Ла Лига 13-тўридан ўрин олган учрашувлар давом эттирилмоқда. Ўз уйида "Леванте"ни қабул қилган "Барселона" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйин тақдирини ҳал этган ягона гол 76-дақиқада "кўк-анорранглилар" сардори Лео Месси томонидан киритилди. Де Йонгнинг узатмасини қабул қилиб олган аргентиналик дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди.
Муҳим учрашувда зафар қучган каталонияликлар очколари сонини 17 тага етказиб олди ва турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилди. Меҳмонда мағлуб бўлган "Леванте" 11 очко билан 18-поғонада қолди.
- 90+6'
Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90+5'
Меҳмонларнинг сўнгги зарбасини Тер-Штеген ушлаб олди.
- 90+4'
Ҳакам ўйини давом эттиришга рухсат берди. "Леванте" тўпни бурчакдан ўйинга киритади.
- 90+4'
Ҳакам ВАРдаги ёрдамчиларига вазиятни текширишни сўради. Тўп Умтитининг қўлига тегган бўлиши мумкин.
- 90+3'
Луис Моралеснинг зарбасидан кейин тўп Умтитига тегиб, майдонни тарк этди.
- 90+2'
Мессининг узатмаси Тринкауга етиб бормади.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
Гризманн ўз ўрнини Умтитига бўшатиб берди.
- 88'
Мартин Брейтуэйт огоҳлантирилди.
- 86'
Ўйин сўнгида меҳмонлар уйғонди. Улар тез-тез рақиб жарима майдони атрофида кўриниш бермоқда.
- 83'
Де Фрутос ҳамда Гонсало Мелеро ўрнига Франсиско Гомес ва Серхио Леон майдонга тушди.
- 81'
Месси жуда фаол ўйин кўрсатмоқда. Унинг бу сафарги зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 78'
Ҳисобда ортда қолишни бошлаган меҳмонлар олдинга ўтишни бошлади. Анчадан бери уларни "Барса" учун ажратилган майдонда кўрмадик.
- 76'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Барселона" ҳисобни очди!
Де Йонгнинг узатмасидан кейин қулай позицияга чиққан Месси дарвозабонга имконият қолдирмади.
- 74'
"Барса" катта иштиёқ билан олдинга ўтяпти.
- 72'
Жарима майдони ичида Лангле йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.
- 70'
Филипп Коутиньо ўз ўрнини Франсиску Тринкауга бўшатиб берди.
- 68'
Хорхе Андухар ва Рожер Марти ўрнига Хорхе Мирамон ҳамда Хосе Луис Моралес ўйинга қўшилди.
- 65'
"Леванте" футболчилари ҳимояда тўпни фақатгина олдинга тепиб юбориш билан чекланмоқда.
- 63'
Гризманнинг узатмасини Месси дарвозага йўллади. Аитор Фернандес ўз ўрнида.
- 62'
Куман шогирдлари штурм уюштиришда давом этмоқда.
- 60'
Жарима майдонига оширилган тўпни "Леванте" кипери ушлаб олди.
- 58'
Серхио Бускетс ўз ўрнини Педрига бўшатиб берди.
- 57'
Альбанинг заргарона узатмасини қабул қилиб олган Гризманн воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетган эди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 54'
Гризманндан тўпни қабул қилиб олган Месси жарима майдони ташқарисидан ўз омадини синаб кўрди. Бу сафарги зарбага ҳам аниқлик етишмади.
- 52'
Коутиньонинг уриниши ҳам бесамар кетди.
- 51'
Месси бу сафар ўткир бурчакдан кучли зарба берди. Тўп йўналишини ҳимоячи ўзгартирди.
- 48'
Таймни каталонияликлар фаол бошлади. Гризманнинг узатмасини Месси дарвозага йўллай олмади.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45'
Биринчи бўлимга вақт қўшиб берилмади. Танаффус!
- 44'
Тайм сўнгини майдон эгалари фаол ўтказмоқда.
- 42'
Мессини жарима майдони яқинида қўполлик билан тўхтатган Вукчевич огоҳлантирилди.
- 40'
Гризманнинг кучли зарбасини дарвозабон бартараф этди.
- 39'
Мартин Брейтуэйтга қарши ишлатилган қўполлик "Барса"га яна бир жарима зарбаси туҳфа этди. Бироқ Мессининг узатмасини шериклари дарвозага йўллай олмади.
- 37'
Мессининг стандарт вазиятдан берган зарбаси жонли девордан ўтмади.
- 35'
Жарима майдони ичида "Леванте" ҳимоячиси Мессига зарба бериш имкониятини қолдирмади.
- 33'
Тўп назорати яна "кўк-анорранглилар" қўлига ўтди. Бироқ ҳужумга якуний нуқта қўйишда мезбонлар оқсаяпти.
- 30'
Месси ўзи учун идеалдек кўринган нуқтадан ноаниқ зарба берди. Лео тўпга мослаша олмади.
- 28'
Дани Гомеснинг узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Тер-Штеген ўз ўрнида.
- 26'
Месси бош билан ноаниқ зарба берди.
- 24'
Бурчак тўпини қисқа пас орқали ўйинга киритган Коутиньо тўпни айлантириб дарвозага йўллади. Тўп у кутганчалик айланмади.
- 22'
Мессининг ажойиб узатмасини Гризманн боши билан дарвозага йўллади. Дарвозабондан қайтган тўпни бўш қолган дарвозага Лангле кирита олмади.
- 21'
Месси билан комбинация уюштирган Де Йонг қоида бузиш эвазига тўхтатилди. Каталонияликларда стандарт вазият.
- 19'
Дани Гомеснинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 18'
Месси жарима майдонига ёриб кирган Альбани тўп билан таъминламоқчи бўлди. Бироқ ҳимоячилар хавфни бартараф этди.
- 17'
Меҳмонлар майдон марказида тўпни назорат қиляпти.
- 15'
Бу сафар Брейтуэйтнинг хавфли зарбасини Аитор Фернандес қайтаришга эришди. Ўйин темпи анча кўтарилди.
- 12'
"Леванте" жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади: Гомеснинг яқин масофадан берган зарбасини Тер-Штеген қайтарди.
- 10'
Коутиньониинг жарима майдони марказига узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди.
- 8'
Ҳар икки жамоа вакиллари ҳам прессинг уюштиряпти. Футболчилар яхши тезлик намойиш этмоқда.
- 6'
Мальса жарима майдони ичига яхши узатма амалга оширди. Бироқ вазият зарбагача етиб бормади.
- 4'
Мезбонлар тўпни назорат қилмоқда.
- 2'
Илк дақиқалардан олдинга ўтган "Барса" дастлабки зарбани йўллади. Коутиньонинг уринишига аниқлик етишмади.
- 1'
Ўйин бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!
Фикрлар