Мессининг голлари тугадими?

“Барселона” футболчилари “Севилья” майдонида ўтказилган сўнгги 16 та учрашувда илк бор мезбонлар дарвозасини ишғол қила олмади.

Бу гал учрашувда ҳисоб очилмади. Унгача каталонияликлар “Рамон Санчес Писхуан” стадионини голсиз тарк этмаётган эди. “Севилья” Месси гол уришни яхши кўрадиган жамоага айланганди. Аргентиналик ҳужумчи бу жамоага жами 36 та гол урган.

2004 йилнинг 16 октябридан буён Месси Ла Лигада 699 марта рақиблар дарвозасини аниқ нишонга олган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)