Мессининг икки шарти бажарилса, шу жамоада ўйнайди!
ПСЖ билан шартномаси якунланиб бораётган Лионель Месси “Барселона”га қайтишга тайёрлигини билдирди. Журналист Маттео Мореттонинг таъкидлашича, аргентиналик юлдуз бунинг учун каталонияликлар олдига иккита шарт қўйган.
Биринчидан, “Барселона” молиявий муаммоларга қарамай, ўн кун ичида Мессининг трансфери амалга оширилишини кафолатлаши керак.
Иккинчидан, 35 ёшли футболчи ўзига 10-рақамли футболкани қайтарилишини сўраган. Маълумки, Лео кетганидан кейин бу рақам унинг вориси сифатида эътироф этилган Ансу Фатига берилган.
“Барселона” ёшда 20 ёшли футболчини сотиб юбормоқчи. Бироқ, Фатининг ўзи клубда қолмоқчи, бундан ташқари, 10-рақамни ҳеч кимга бермоқчи эмас.
Фикрлар