Мессининг келажаги 2-3 ҳафта ичида ҳал бўлади
ПСЖ Месси билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда.
Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, яқин 2-3 хафта ичида Месси вакиллари ва ПСЖ ўртасида учрашув бўлиб ўтади.
Шундан сўнг ПСЖ янги шартнома бўйича расмий таклиф билан чиқмоқчи. Шартномани имзолаш бўйича якуний келишувга эришиш учун томонлар якуний тафсилотларни муҳокама қилиш ниятида.
Аввалроқ, Месси ПСЖ билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи эмаслиги борасида хабарлар чиқаётганди.
35 ёшли ҳужумчи жорий мавсум ПСЖ сафида барча турнирларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол ва 14 та голли узатма амалга оширди.
Фикрлар