Мессининг мақсади ошкор бўлди

Лионель Месси ёши ўтиб қолганига қарамай, Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини давом эттиришини малум қилди.

У терма жамоа билан муҳим турнирларда бош совринни қўлга киритишни мақсад қилган. Дастлаб, Лионель Месси Аргентина сафида 2021 йили бўладиган Америка кубоги учун курашади. Унинг энг асосий мақсади 2022 йили Қатарда бўладиган мундиалда ўзига етишмаётган жаҳон чемпионлиги унвонини олиш киритиш бўлиб қолади.

Айни пайтда Аргентина терма жамоасини бошқараётган Лионель Скалони адашига катта ишонч билдиришини маълум қилган.

Лионель Месси ўз мамлакати бош жамоаси таркибида 138 та учрашувда рақиблар дарвозасини 70 марта аниқ нишонга олган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!