Мессининг Марокашга қарши ўйнамаслиги Аргентина футбол ассоциациясини 1 млн евродан мосуво қилди
Аргентина терма жамоаси форварди Лионель Мессининг Марокашга қарши ўйинда иштирок этмаслиги мамлакат футбол ассоциациясини қанча даромаддан махрум этиши маълум бўлди.
Actu Foot нашри тарқатган хабарга кўра икки давлат футбол раҳбарияти томонидан имзоланган келишувга кўра агар Месси ушбу ўйинда майдонга тушса Марокаш Аргентина футбол ассоциациясига 1 млн евро бонус тўлаши лозим эди. Бироқ, энди аргентиналиклар ушбу маблағдан қуруқ қоладиган бўлишди.
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли футболчи куни кеча Венесуэлага (1:3) қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида кичик жароҳат олган эди.
Фикрлар