Мессининг музокараси барбод бўлди
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг амалдаги шартномаси мавчсум охирида якунланади. Парижликлар жаҳон чемпионини ўз сафида олиб қолиш мақсадида Лионель Мессининг агенти сифатида унинг манфаатларини ҳимоя қилаётган отаси билан музокара ўтказди.
Таниқли журналист Жерар Ромеронинг маълум қилишича, Хорхе Месси ўғлининг янги шартномаси бўйича ПСЖ мутасаддилари билан келига олмаган ва музокара барбод бўлган.
Хорхе Месси Париждан “Барселона”га қайтиб келди. Маълумотларга қараганда, Лео ПСЖ билан ҳамкорликни тўхтатишга яқин турибди.
35 ёшли футболчи олдида турган вариантлардан бири АҚШ чемпионатига кўчиб ўтиб, “Интер Майами” сафига қўшилиш экани айтилмоқда. Бундан ташқари, Саудия Арабистони клублари ҳам жаҳон чемпионига мўмай даромадли битим таклиф қилишга тайёр.
Фикрлар