Мессининг ўрнига “Барса”нинг бошқа юлдузини оламиз
Лионель Месси “Ал-Ҳилол” клубининг барча таклифларини рад этди. Охирги марта саудияликлар аргентиналик юлдузга икки мавсум учун 1,2 миллиард евро маош таклиф қилганди.
Европадаги манбалар Месси саудияликлар билан бир йилдан кейин ҳамкорлик қилиши мумкинлигини айтганини ёзмоқда.
“Ал-Ҳилол” эътиборини “Барселона”нинг бошқа юлдузига қаратди. Маълумотларга кўра, улар каталонияликлар билан хайрлашиб улгурган Жорди Альбани ўз сафига қўшиб олмоқчи.
34 ёшли футболчига Европанинг бир неча лигаларидан ҳам таклиф бор. Хусусан, “Атлетико” уни Испанияда олиб қолмоқчи. Шунингдек, “Интер” ва “Бенфика” жамоалари ҳам Альбага иш беришга тайёр.
Фикрлар