Мессининг ўрнини бошқа “қария” эгаллайди
ПСЖ раҳбарияти ҳали ҳам Лионель Мессини боса оладиган ўйинчи қидирмоқда. Мутасаддилар бир неча номзодларни кўриб чиқяпти.
Бир неча манбаларнинг ёзишича, Лионель Месси клубдан кетадиган бўлса, унинг ўрнини чилилик ҳужумчи Алексис Санчес эгаллаши кутилмоқда.
Париж клуби вакиллари Санчеснинг агентлари билан мулоқотга киришди. Маълум бўлишича, футболчининг агенти Парижга келган ва музокараларда қатнашяпти.
34 ёшли Алексис ўтган йилдан бери Франция чемпионатида “Марсель” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. У барча турнирларда 41 та учрашувда майдонга тушиб, 18 та тўп киритди ва жамоадошларига учта голли пас узатди.
Томонлар келиша олса, Санчес ПСЖ таркибига эркин агент сифатида бепул қўшилиши мумкин.
Фикрлар