Мессининг отаси
Ads

"Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Мессининг отаси "Манчестер Сити" жамоаси спорт директори Чики Бегиристайн билан музокаралар ўтказган. Abola нашрининг тарқатган хабарига кўра, у аргентиналик футболчининг инглиз клубига ўтиши йўлларини муҳокама қилган.

Аввалроқ, "Манчестер Сити" Месси учун 300 миллион евро тўлашга тайёр эканлиги маълум қилинган эди. 30 ёшли футболчининг "Барселона" билан тузган амалдаги шартномаси 2017/18 мавсум охирида якунига етади. Июль ойи бошида "Барселона" Месси янги шартнома борасида келишувга эришганлигини маълум қилган эди.