Мессининг қайтиши борасидаги хабарларга Даврон Файзиев: "Барса" шунча ҳужумчини қандай ўйнатади?

Охирги пайтларда "Барселона" ўзининг собиқ юлдузи Лионель Мессини ортқга қайтариши борасида хабарлар кўпая бошлади. Ушбу маълумотларга таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида ўз муносабатини билдирди. 

- Кеча Хави, бугун Лапорта Лионель Мессини "Барселона"га қайтариш ниятини билдиришди. Айниқса, Лапорта бу борада ҳали имконият борлигини айтиши кўп нарсани англатади. Чунки барча ваколатлар унинг қўлида. Бу инсонга ишонмасликка умуман сабаб йўқлигини охирги ойлар кўрсатиб берди. Энди ҳаммаси ПСЖнинг позициясига боғлиқ.

Бу идеал сценарий. Мени фақат бир томони ўйлантирмоқда, "Барса" шунча ҳужумчини қандай ўйнатади? - деди Даврон Файзиев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!