Мессининг қилиғи ўзига қимматга тушиши мумкин
Лионель Месси “Интер Майами” таркибида МЛСдаги дебют учрашувида “Нью-Йорк Ред Буллз” жамоаси дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
Goal нашрининг ёзишича, 36 ёшли футболчи лигадаги муваффақиятли дебютидан кейин жазога тортилиши мумкин.
Бунга аргентиналик юлдузнинг учрашувдан кейин журналистлар билан мулоқот қилмагани сабаб бўлади. Месси мулоқотдан қочиш орқали МЛС қоидасини бузди.
Бу масала бўйича лига раҳбарияти ўз позициясини ҳали маълум қилгани йўқ.
Лионель Месси “Интер Майами”га кўчиб ўтгандан бери турли мусобақаларда жами 9 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 11 марта ишғол қилди.
Фикрлар