Мессининг вориси “Барса”дан норози
“Барселона” ҳужумчиси Ансу Фати ҳозирги бош мураббий Хави Эрнандес унга тақдим қилаётган ўйин вақтидан норози бўлмоқда.
Аслида Лионель Месси 2020 йили Каталонияни тарк этганидан кейин клуб раҳбарияти ва мухлислар Ансу Фатига аргентиналик юлдузнинг вориси сифатида катта умид боғлаганди. Лекин кетма-кет иккита оғир жароҳат ёш футболчига салбий таъсир қилди ва у жамоадаги мавқеини йўқотиб қўйди.
Жорий мавсумда Ансу Фати 15 марта майдонга тушган бўлса-да, шу баҳслардан атиги учтасини бошланғич таркибда бошлади.
19 ёшли футболчи ўзини асосий таркибнинг муқим ўйинчиси бўлишга лойиқ, деб ҳисобламоқда ва Хавининг қарорларига норозилик билдиряпти.
Ансу Фати барча турнирларда учтадан гол ва ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар