“Мессининг ворисини” кутяпмиз!
“Манчестер Юнайтед” анчадан бери “Барселона” тарбияланувчиси Ансу Фатига харидор бўлмоқда.
Лионель Месси каталонияликлар сафини тарк этганидан кейин Ансу Фатига аргентиналик юлдузни вориси сифатида муносабат қилинган эди.
Фати порлай бошлаган даврда манчестерликлар бу ўйинчи учун 150 миллион еврогача бадал пули талаб қилган. Бироқ, ўйинчига катта умид билдирган “Барселона” уни қўйиб юбормаганди.
Кетма-кет оғир жароҳатлардан кейин Ансу Фати аввалги даражасига чиқа олмади. Шунга қарамай, манчестерликлар 20 ёшли ҳужумкор футболчини ўз сафига чорлаяпти.
“Барселона” Фатини сотиб юборишга қарши эмас. Унга “Манчестер Юнайтед”дан ташқари, “Тоттенхэм”, “Бавария” ва ПСЖ каби бир неча клублар даъвогарлик қилмоқда.
Фикрлар