"Бавария" ва "Вольфсбург" билан Бундеслига чемпионлигини қўлга киритган Феликс Магат "шаҳарликлар" устози Пеп Гвардиоланинг ЕЧЛдаги омадсизликларига муносабат билдирди:

"ЕЧЛнинг иккита титулини Гвардиола эмас, Месси ютган. Пепнинг тактикаси Леосиз ҳеч нарсага ярамайди. Агар у ҳақиқатан кучли мураббий бўлганида, аллақачон "Бавария" ёки "Манчестер Сити" билан ушбу совринга эга чиқарди. 

"Тики-така" юқори техникали футболчилар билангина иш бериши мумкин. Томошабин учун оддий жамоанинг ушбу услубда тўпни назорат қилишини кўриш жуда зерикарли. Топ-жамоага эса, мақсадсиз узатмаларнинг кераги йўқ", - деди немис мутахассиси.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)