Месут Ўзил: "Арсенал"да қолмоқчиман, бу ерда бахтлиман

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил фаолиятини “канонирлар” сафида давом эттирмоқчилигини айтди.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ 30 ёшли германиялик футболчи ёзда бошқа жамоага ўтиши борасида хабарлар тарқалган эди.

“Мени клуб билан яна 2 йиллик шартномам бор. Мен “Арсенал”да қолмоқчиман. Мен ушбу жамоада жудаям бахтлиман. Мен эндигина 30 ёшдаман ва бемалол яна бир неча мавсум ўйнай оламан.

Эмери билан муносабатларим яхши, у билан ўртамизда ҳеч қандай муаммо йўқ”, - дейди Ўзил.

Маълумот учун, Ўзил жорий мавсум “Арсенал” сафида жами 23та ўйинда майдонга тушди ва 5та гол ҳамда 3та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!