Месут Ўзил Голливуд юлдузлари билан ҳамкорлик қилмоқчи
Мавсумни "Фенербахче"да давом эттираётган германиялик ярим ҳимоячи Месут Ўзил Мексиканинг "Некакса" клуби хўжайинидан бирига айланиши мумкин. The Sun нашри тарқатган хабарга қараганда, Ўзил Голливуд юлдузлари Ева Лонгория ва Кейт Уптон билан бирлашиб, клубнинг 50 фоиз акцияларини қўлга киритмоқчи.
Таъкидлаш керакки, "Некакса" Мексиканинг уч карра чемпиони ҳисобланади. Аммо жамоа бу мавсум муваффақиятсиз ўйин кўрсатяпти. Ҳозирча жамоа Мексика чемпионатининг сўнгги поғонасида бормоқда.
32 ёшли Ўзил "Фенербахче" сафига жорий йилнинг январида "Арсенал"дан эркин агент сифатида кўчиб ўтган эди. У ҳозирча турк клубида 7 та ўйинда майдонга тушди.
Футболчилар ўртасида клуб сотиб олиш одат тусига кириб бормоқда. Масалан, англиялик машҳур футболчи Дэвид Бекхэм АҚШнинг “Интер Майами” клуби хўжайини ҳисобланади. Бразилиялик Роналдо эса Ла Лигада иштирок этувчи “Райо Валекано” клуби акцияларини сотиб олган.
Фикрлар