Месут Ўзил Лондонда қолмоқчи
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Месут Ўзил лондонликлар таркибини тарк этмоқчи эмас.
Олдинроқ, германиялик футболчи Унаи Эмери билан муносабати сабаб клубни тарк этишни режалаштирган эди, бироқ Микель Артета жамоа устозлигига келганидан сўнг футболчи "тўпчилар" таркибида қолишга қарор қилди.
"Мен шартномамдан мамнунман. "Арсенал"да кейинги мавсумда ҳам қолиш ниятидаман. Бўлиб ўтган воқеалар мени руҳлантириб юборди. Аммо келажакда нима бўлишини аниқ айта олмайман", - дейди футболчи.
Хавбекнинг "канонирлар" билан шартномаси 2021-йил ёзигача амал қилади. Агар томонлар янги келишув имзолашмаса, унда футболчи кейинги мавсум якунланганидан сўнг клубни эркин агент сифатида тарк этади.
Фикрлар