“Металлург” - “Сўғдиёна” учрашувида устунлик ким томонда?

Бугун Ўзбекистон Суперлигаси 18-тури доирасидаги “Металлург” - “Сўғдиёна” учрашуви бўлиб ўтади. Шу боис, мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги натижалари билан таништирамиз.

Мазкур клублар бугунгача кучлилар сафида ўзаро 41 та ўйин ўтказган: 18 та учрашувда жиззахликлар, 15 тасида бекободликлар зафар қучган. 8 та учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 57:51, “Сўғдиёна” фойдасига.

Мазкур жамоалар ўртасида қайд этилган энг йирик ҳисоб – 4:0. “Сўғдиёна” 2001 йилди ўз майдонида ҳам, сафарда ҳам бир мартадан шундай ҳисобда зафар қучган. Энг голларга бой ўйин 2014 йили Зоминда бўлган учрашувда кузатилган. Унда дарвозаларга тўққизта тўп киритилган – 5:4.

Ушбу жамоаларнинг Бекободда ўтказилган ўйинлар нисбати “Металлург” фойдасига: 12 ғалаба, 3 дуранг, 5 мағлубият, тўплар фарқи – 29:20.

"Металлург" матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
18/09/2022 18:59
Честный уйин курармиз