"Металлург" 5 нафар етакчиси билан шартномани узайтирди ва "Турон" дарвозабони билан ҳам келишувга эришди

"Олимпик" билан ўйиндан сўнг “Металлург” ПФКнинг асосий ва ёшлар таркибларига қишки таътил берилди. Мазкур ҳафта клуб раҳбарияти йиғилишидан сўнг янги мавсум тадориги қайси санадан бошланиши маълум бўлади. Ўз навбатида хорижлик мураббийлар штаби бугун ўз ватанларига отланишди.

Маълумки, “Олимпик” билан ўтказилган учрашувдан кейинги матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Веско Стешевич кейинги йилга ҳам жамоа ўзагини сақлаб қолиш ниятида эканлигини, айрим чизиқларни эса клубнинг молиявий ҳолатига қараб кучайтириш нияти борлигини айтиб ўтганди.

Шундан келиб чиққан ҳолда “Металлург” ПФК раҳбарияти Ризо Яздандўст, Иван Йосович, Керим Палич, Искандар Шайқулов, Забихилло Ўринбоев сингари ўйинчилар билан шартнома муддатини узайтиришга эришди.

Бундан ташқари, 2023 йилги мавсумни “Турон” (Яйпан) сафида ўтказган дарвозабон Раҳимжон Давронов билан шартнома имзоланди.

 “Металлург” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!