"Металлург" асли беларуслик, яқинда Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилган ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди
Асли келиб чиқиши беларуслик, яқинда Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилган Владислав Косминин "Металлург" билан шартнома имзолади. Мамлакатимизга 2017 йили кириб келган ва АГМКда тўп тепган Косминин кейинчалик "Қизилқум", "Турон" жамоаларида ўйнади. Ўтган мавсум эса Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасига кўчиб ўтди ва Осиё чемпионлари лигасида иштирок этди.
Футболчилик фаолиятини 2006 йили Беларуснинг "Нафтан" жамоасида бошлаган Владислав ушбу юртнинг "Полоцк" (2010), "Волна" (2011/2012), "Гранит" (2013), "Витебск" (2014), "Неман" (2016) клубларида ҳам тўп тепди. Владислав ярим мавсум Қозоғистон чемпионатида ҳам кўриниш берган.
2019 йилни "Оқжетпес" жамоасида бошлаган Владислав иккинчи даврадан яна олмалиқликлар таркибига келиб қўшилди. 2018 йилда у Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди. 2020 йилни Навоийда, 2021 йилни эса Яйпан жамоасида ўтказди. Бекободга эса Душанбе жамоасидан келиб қўшилди. "Истиқлол" таркибида Тожикистон Суперкубогини қўлга киритди. Осиё чемпионлари лигасида 5 та ўйинда майдонга чиқиб, битта гол урган.
Шу йиллар давомида 33 ёшли футболчи 278 учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 27 та гол киритган.
Фикрлар