"Металлург": беш кунлик таътил якунланди

“Нефтчи”га қарши ўтказилган Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичи 3-тур учрашувидан кейин “Металлург” футболчиларига қисқа муддатли таътил берилганди.

Беш кунлик дам олиш муҳлати бугун поёнига етди. Барча футболчилар эрталабдан клуб қароргоҳи сари йўлга тушишмоқда. Жамоа ўйинчилари тушликда Бекободда тўпланишади. Кечқурун салқин тушгандан кейин эса одатдагидек машғулотлар бошланади.

Июнь ойида жамоани Тошкентда “Олимпик”га қарши ўйин кутиб турибди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси асосини ташкил этувчи Тимур Кападзе шогирдларига қарши ўйин 26 июнь санасига режалаштирилган. 3 июлда эса биринчи давранинг охирги ўйинни ўз майдонимизда – “Турон”га қарши ўтказилади.

"Металлург" матбуот хизмати. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!