"Металлург" бош мураббийи: Кейинги ўйинларда таркибда ротация қиламиз

Суперлига 22-туридан ўрин олган “Динамо” – “Металлург” (0:1) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес кейинги ўйинларда жамоаси таркибида ротация қилишга ҳаракат қилишни айтди.

– Қулай вазиятларда тўпни йўқотдик, аммо тўпсиз ҳам яхши ўйнай олдик ва якунда қийин ғалаба қўлга киритилди. Хорижлик бўлганим учун Самарқандга меҳрим бўлакча. Самарқанд – ўзгача шаҳар. Ўйлашимча, “Динамо” доим Суперлигада ўйнайдиган жамоа.

Ўйин сурати тезлашиб кетгани учун Абдуманноновни кейинги ўйинларга асраш мақсадида алмаштирдим. Захирада ҳам яхши савиядаги ўйинчилар бор ва уларга имконият бердик.

Ушбу ғалаба бироз ҳотиржамлик бермоқда. Кейинги ўйинларда таркибда ротация қиламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!