"Металлург" футболчиси жамоадан кетиб қолди
“Қўқон-1912”даги фаолиятидан кейин бу йилги мавсум бошида “Металлург” сафига қўшилган ярим ҳимоячи Шохназар Норбеков Бекободда узоқ қолмайдиган бўлди.
Sports.uz мухбирининг аниқлашича, футболчи клуб билан тузган амалдаги шартномасини бекор қилган ҳолда “Металлург” билан хайрлашди.
Шохназар жорий чемпионатда “Металлург” сафида Суперлиганинг 8 та учрашувида майдонга тушди ва 1 та гол уриб, 1 та қизил карточка “ишлаб” олди. Шунингдек, 28 ёшли ўйинчи Ўзбекистон Кубоги баҳсларида ҳам 3 та учрашувда майдонга тушди.
Айни пайтда унга Суперлига клубларидан аниқ таклифлар бор. Тез орада Норбеков бир қарорга келади.
P.S. Унинг клубдан кетишига нима сабаб бўлди? Тез орада футболчи билан уюштирган суҳбатда барча масалага ойдинлик киритилади. Сайтимизни кузатишда давом этинг!
Фикрлар