"Металлург" икки нафар футболчиси билан хайрлашди

“Металлург” жамоасига Жасур Абдураимов бош мураббий этиб тайинлангач, таркибни ўзининг футболга қарашидан келиб чиққан ҳолда шакллантирмоқда. Аввало у маҳаллий ўйинчилар учун имкониятни оширди. Натижада легионер футболчиларга эътибор пасайди.

Мураббийнинг ўзи ҳам бир неча бор матбуот анжуманларида хорижлик ўйинчилар маҳаллий йигитлардан устун эканлигини исботлашлари кераклиги ҳақида айтиб, бу борада уларнинг кучли тарафларини кўрмаётгани хусусида таъкидлаганди. 

Sports.uzга маълум бўлишича, мавсум бошида клубга қўшилган “Спартак”нинг собиқ футболчиси - россиялик ҳимоячи Евгений Макеев “Металлург” билан хайрлашди. У бекободликлар сафида Суперлигада тўртта ўйинда майдонга тушди.

Бундан ташқари, собиқ бош мураббийнинг ўғли Андрей Шипилов ҳам бекободликлар сафини тарк этгани маълум бўлди.

Шунингдек, “Металлург” сафида ўтган йилдан бери тўп сураётган украиналик легионер Евгений Чумак ўринбосарлар жамоасига ўтказилди. Катта эҳтимол билан ушбу легионер ҳам тез орада клубни тарк этиши кутиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!