“Металлург” жамоаси таътилга чиқди
Биринчи давранинг қолдирилган учрашувлари бўлиб ўтгандан сўнг Бекободнинг “Металлург” жамоасига ҳам қисқа муддатли таътил берилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Футболчилар, мураббийлар Қурбон Ҳайити байрамини ўз уйларида, оиласи, ота-онаси ҳамда фарзандлари даврасида ўтказгач, Бекободда жамланишади. Иккинчи давра тадориги клубнинг ўқув-машғулот масканида олиб борилади.
Фикрлар