"Металлург" навбатдаги трансферни эълон қилди. Жамоани тарк этган футболчи ҳам бор
“Металлург” қароргоҳидаги энг қайноқ, сўнгги янгиликларни эътиборингизга етказишда давом этамиз. Жароҳати боис Туркия сафарига бора олмаган истеъдодли ҳужумчи Ислом Исоқжонов индивидуал шуғулланишни бошлади. Жамоанинг икки нафар иқтидорли ёш ўйинчилари Шаҳзодбек Неъматжонов ҳамда Ҳумоюншоҳ Сайётов эса пойтахтда – Ўзбекистон U-20 терма жамоаси йиғинида иштирок этаяпти. Бундан ташқари жамоа таркибида баъзи ўзгаришлар мавжуд. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Кеча “Металлург” қароргоҳини ярим ҳимоячи Муҳаммад Исаев эркин агент сифатида тарк этди. Муҳаммад Исаев энди эркин агент сифатида фаолиятини бошқа клубда давом эттиради.
Бугун “Металлург” ПФК ўз таркибини бир нафар янги ўйинчи билан бойитиб олди. Ўтган мавсум Термизнинг “Сурхон” жамоасида тўп тепган ҳужумчи Жасур Холтўраев бекободликлар билан шартнома имзолади. Футболчилик фаолиятини 2017 йили Ғузорнинг “Шўртан” жамоасида бошлаган Жасур Холтўраев 2021 йилги мамлакат чемпионатида “Сурхон” сафида 25 учрашувда майдонга тушди. Шуларнинг 18 тасини асосий таркибда бошлаган бўлса, 7 бор заҳирадан ўйинга қўшилди. Рақиблар дарвозасига 2 та гол киритди. 3 марта сариқ карточка билан жазоланди.
Фикрлар