"Металлург" назорат ўйинида "Сўғдиёна"га ютқазиб қўйди

ФИФА кунлари муносабати билан миллий чемпионатимизда танаффус юзага келган. Мазкур бўшлиқни тўлдириш, футболчиларга ўйин амалиётини тақдим этиш учун Бекободнинг "Металлург"  жамоаси кеча назорат учрашувида майдонга тушди.

Аслида "Металлург"  дам олиш кунларида Суперлиганинг икки клуби – "Сўғдиёна" ҳамда "Бунёдкор" билан куч синашишни режалаштирганди.

Аммо Тошкент жамоасининг режалари ўзгариб қолганлиги сабабли, "қалдирғочлар"га қарши бугун ўтказилиши лозим бўлган ўйин қолдирилди.

Кеча эса бекободликлар Зоминда "Сўғдиёна"  меҳмони бўлишди. Қизиқарли ва муросасиз тарзда ўтган назорат ўйинида жиззахликлар 2:0 ҳисобида зафар қучишди.

"Металлург" матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!