"Металлург" "Нефтчи" футболчисига қизиқиб қолди
Бекободнинг “Металлург” клуби ёзги селекция чоғида таркибида айрим ўзгаришларга қўл урмоқчи.
Sports.uz сайтига маълум бўлишича, Фарғонанинг “Нефтчи” клубида тўп сурган ярим ҳимоячи Анвар Ғофуровга “Металлург” жиддий қизиқиш билдирмоқда.
27 ёшли футболчи мавсум бошида фарғоналиклар сафига қўшилди ва биринчи даврада 12 та учрашувда майдонга тушди. Агар томонлар бир тўхтамга келадиган бўлса, Ғофуров иккинчи даврани “Металлург” сафида ўтказиши мумкин.
Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.
Фикрлар