Ads

Андрей Шипилов бош мураббийлик қилаётган «Металлург» жамоаси ҳозирги пайтда ёзги таътилда бўлиб турибди.

Режа бўйича футболчилар 13 июль куни тўпланадилар. Давралар оралиғидаги машғулотлар эса Қибрайда олиб бориладиган бўлди. Шу билан назорат баҳслари ҳам ташкил этилади.

Таркиб масаласига тўхталадиган бўлсак, уч нафар футболчи жамоани тарк этиши кутилмоқда. Шу билан бирга ички чемпионатимизда тўп сураётган бир қатор ўйинчиларнинг «Металлург»га қўшилиши борасида хабарлар ҳам бор. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.