“Металлург” сентябрдан бошлаб уй ўйинларини Олмалиқда ўтказади

Лига режа асосида профессионал футбол клублари уй учрашувларини ўтказадиган ареналарнинг суғориш ва дренаж тизимлари, прожектор, майсаларини талаб даражасига келтиришда давом этади. 2023-йилги мавсум давомида Жиззах, Андижон, Олмалиқ шаҳарларидаги стадионлар қайта фойдаланишга топширилди. Айни вақтда Термиз шаҳридаги стадионда қуриш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Эндиликда Бекободдаги стадионга навбат этиб келди. Ўтган йилнинг март ойида Лига ҳамда Ўзметкомбинат раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтган ҳамда мазкур масала муҳокама қилинганди. Бекободда республикадаги энг яхши футбол академияларидан бири ишга туширилган бўлиб, мазкур ҳолат футбол клуби ишни пойдевор қўйишдан бошлаганлигини англатади. Клуб учун навбатдаги қадам стадион майсаси ва прожекторларини яхшилаш, шунингдек, Бекобод шаҳридаги қатор футбол майдонларига ишлов берувчи техника ҳарид қилиш бўлади.

Шундан келиб чиқиб, “Металлург” сентябр ойидан бошлаб ўз уй учрашувларини Олмалиқ шаҳридаги ОКМК стадионида ўтказади. Юқоридаги ишлар амалга оширилганидан кейин футбол клуби Бекободга қайтади.

Манба: pfl.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!