"Металлург" собиқ футболчиси билан шартнома тузди

“Металлург” ўзининг собиқ ўйинчиларини ортга қайтаришда давом этади. Куни кеча бекободликлар 2020 йилги мавсум “Металлург” ёшлар таркибида Ўзбекистон чемпиони бўлган Ҳазрат Турсунқулов билан шартнома имзолади.

Ҳазрат Турсунқулов сўнгги икки мавсумни Про лиганинг “Хоразм” ҳамда “Динамо” жамоаларида ўтказди. Катта ўйин амалиётига эга бўлди, маҳоратини сайқаллаштирди. “Динамо”нинг Суперлигага қайтишига ўзининг муносиб улушини қўшди.

Ҳазрат Турсунқулов қишки трансфер ойнасида “Металлург” билан келишувга эришган саккизинчи янги ўйинчи бўлди. Унга қадар бекободликлар Раҳимжон Давронов, Марко Миличкович, Бобан Жоржевич, Сирожиддин Қўзиев, Давронжон Эргашев, Аббос Отахонов, Мирғиёс Сулаймоновларни ўз таркибига қўшиб олганди.

"Металлург" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!