“Металлург” тайёргарликнинг сўнгги босқичига киришди. Таркибда йўқотишлар бор

Хорижда ўтказилган ўқув-машғулот йиғинидан кейин Бекободнинг “Металлург” жамоаси ўйинчиларига уч кунлик таътил берилганди. Бугун мураббийлар штаби ва футболчилар Бекобод шаҳрида жамланишди ва янги мавсумга сўнгги тайёргарлик йиғинига киришди.

Футболчиларнинг барчаси соғ саломат, кайфиятлари кўтаринки. Охирги йиғиннинг дастлабки куни мураббийлар штаби футболчиларга енгил юклама бериш билан чекланишди. Эртадан эса тўлақонли машғулотларга киришилади.

Шу ўринда, қишки йиғин давомида жароҳат олган Исломбек Исоқжонов ҳамда Ўзбекистон U-20 терма жамоаси йиғинига чақирилган Шаҳзодбек Неъматжонов ҳамда Ҳумоюншоҳ Сайётовлар машғулотларда қатнашмаётганлигини айтиб ўтиш керак. Ёшлар 27 февраль санасида клуб ихтиёрига етиб келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!