"Металлург" устози: "Бу бизга жуда керакли ғалаба эди"
“Металлург” – “Андижон” (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Веско Стешевич қуйидагича фикр билдирди:
- Нима дейишим мумкин? Дастлаб жамоамдаги ўйинчиларни ғалаба билан табриклайман. Жуда керакли бўлган учрашувда ғалаба қозонганимиз мени хурсанд қилди. Бундан кейин ҳам яхши ҳаракат қилиб, турнир жадвалида янада юқорига кўтарилишга интиламиз.
Биринчи бўлимда ёмон ўйнамадик. Ўйлайманки, биринчи бўлимдаги 1:0 ҳисоби адолатли бўлди, деб ҳисоблайман. Иккинчи таймда ҳам ўйинни ўз назоратимизга олдик ва иккинчи голни ҳам киритишга муваффақ бўлдик. Биринчи голдан сўнг рақибда ҳам бир нечта имкониятлар бўлди. Шунга қарамай, вазиятни ушлаб қолдик ва иккинчи голни ҳам урдик.
Имконият даражасида ҳаракат қилиб, ҳисобни ушлаб қолдик. Бир неча кун аввал биз дербида майдонга тушгандик. Ўшанда кўп энергия сарфлагандик. Шунга қарамай, бугунги ўйинда иккинчи бўлимда ҳам вазиятни қўлдан чиқармасдан, яхши ҳаракат қилдик. Муҳими, 3 очкони қўлга киритдик. Бу бизга жуда керакли ғалаба эди.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар