"Металлург" устози: "Нефтчи" доим ҳам биринчи рақамда ўйнамайди"
Ўзбекистон Суперлигаси 3-тури доирасида сафарда Нефтчига кичик ҳисобда мағлуб бўлган Металлург клуби устози Веско Стешевич ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Бундай мағлубиятдан кейин нимадир фикр айтиш қийин. Фақат бугунги ўйинлари учун шогирдларим билан фахрланишимни айтишим мумкин. Биринчи таймда рақиб яхшироқ ўйнади. Иккинчи таймда уларга деярли вазият яратиш учун имкон бермадик. Иккинчи таймда дарвозамизга фақат биргина зарба бера олишди. Бизда ҳам зарбалар бўлди. Вазиятлар ярата олдик. Биз таркиб борасида кучлироқ бўлган ва лигада чемпионлик учун курашадиган жамоа билан ўйнадик. Ўйинимиз ёқди. Футболчиларимга яна бир бор раҳмат айтаман.
Нефтчи доим ҳам биринчи рақамда ўйнамайди. Бугун уларга майдонда устунликни бериб ўйнадик, бу орқали қандай ўйнай олишимизни билишни истагандик. Айтганимдек, рақиб таркиб бўйича чемпионлик учун кураша оладиган жамоа. Уларга қарши бугун кучли ўйин кўрсатдик. Бошқа жамоаларга қарши ҳам шундай ўйнай олишимизни кўрдик".
ЎзПФЛ матбуот хизмати.
Фикрлар