"Металлург" янги футболчиларнинг тақдимотини ўтказди

  • 06 Mar 21:26
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Янги мавсумнинг илк учрашувини сафарда ўтказган “Металлург” 2-турдан олдин ўз қароргоҳида янги ўйинчилари тақдимотини ўтказди.

Tecno

"Металлург" 2024 йилги мавсум арафасида 8 нафар янги ўйинчи билан шартнома имзолади. Улардан уч нафари – Мирғиёс Сулаймонов, Аббос Отахонов, Ҳазратжон Турсунқулов турли муддатли танаффусдан кейин қадрдон жамоасига қайтишди. “Металлург” таркибини шунингдек, уч нафар легионер – Мирко Миличкович, Бобан Жоржевич ҳамда Давронжон Эргашевлар билан тўлдирди. Бундан ташқари, жамоага тажрибали дарвозабон Раҳимжон Давронов ва ярим ҳимоячи Сирожиддин Қўзиевлар келиб қўшилди.

металлург эргашев

Тақдимот маросимида клуб бош директори Шавкат Саидов ҳамда жамоа бош мураббийи Веско Стешевичлар янги ўйинчилар мавсум давомида қайси тартиб рақамларида майдонга тушишларини маълум қилишди.

Эслатиб ўтамиз, “Металлург” мавсумдаги илк уй учрашувини 8 март куни Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуасида “Сўғдиёна”га қарши ўтказади. Ўйин соат 15:00 да бошланади.

"Металлург" матбуот хизмати.

 

Comments

You must be logged in to commet!
&
Журабой
06/03/2024 21:47
Сугдиенага омад!!!.