"Металлург"нинг мураббийлар штаби билан танишинг!

Хабарингиз бор, қайта ташкил этилган "Металлург" футбол клуби янги мавсумга астойдил тайёргарлик кўрмоқда. 

Жамоа ўз олдида Суперлигага чиқиш вазифасини қўйган. Шу боис клуб таъсисчиси 2026 йилнинг 26 январ кунидан бош директор лавозимига Мирзаев Улуғбек Абдусаттаровични тайинлади. Тажрибали мутахассис билан уч йиллик битим имзоланди. 

Шунингдек, жамоа бош мураббийи сифатида Илҳом Мўминжонов билан 2028 йилнинг охирига қадар мўлжалланган шартнома тузилгани ҳақида куни-кеча ЎзПФЛ ҳам эълон қилди. 

Клуб спорт директори лавозимида Фарзод Зарипов фаолият олиб борадиган бўлди. 


Бундан ташқари Мўминжоновга яна бир қатор мутахассислар ёрдам беради. 

Дурбек Умаралиев — бош мураббий ёрдамчиси. 
Андрей Шумара — жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий. 
Акмал Ортиқов — дарвозабонлар мураббийи. 
Ойбек Қиличев — селекционер мураббий. 
Исломбек Рустамов — таҳлилчи.   
Ғофуржон Жўраев — шифокор. 
Равшан Бегматов — маъмур. 
Мансур Бойназаров — маъмур. 
Мухтор Мардонов — массажчи. 
Аброр Рустамов — массажчи. 
Жасурбек Умаров — видеооператор. 
Алишер Тошматов — хавфсизлик офицери. 
Омонбой Тўхтамирзаев — медиа-офицер. 

Шу билан бирга, Жамшид Мирабдуллаев клуб техник директори лавозимида фаолиятини давом эттиради. Нозим Эсонов эса селекционер вазифасида иш олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!