"Металлург"нинг янги бош мураббийи Бекободга етиб келди
Яқинда “Металлург” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган испаниялик Луисма Эрнандеснинг ўрнини қайси мутахассис эгаллаши мухлисларни қизиқтираётганди.
Бу масалада “Металлург” клуби бош директори Шавкат Саидов Sports.uz журналисти Шуҳратбек Жўраев билан суҳбатда бугун черногориялик Веско Стешевичнинг келиши ҳақида гапирганди.
Кутилганидек, “Металлург”нинг янги бош мураббийи ўзининг ёрдамчиси билан етиб келди ва айни пайтда Бекободда эканлиги маълум бўлди. Клуб тез орада Стешевични расман бош мураббий сифатида таништириши кутилмоқда.
Фикрлар