"Метро Люблино" яна бир ўзбек жангчисига қарши!

  • 23.01.2024 10:03
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA

16 февраль куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида "Октагон 55" турнири ўтказилади.

Ушбу жанг кечасида бир қатор ҳамюртларимиз навбатдаги жангларини ўтказади. Жумладан, супер енгил вазн (56,7 кг) тоифасидаги вакилимиз, Изаттило Шарипов шогирди Зўҳриддин Бойдадаев тожикистонлик анчагина машҳур, " Метро Люблино" номи билан танилган Саймўмин Мадиевга қарши жанг қилади.

Эслатиб ўтамиз, Саймўмин Мадиев яна бир ҳамюртимиз Санжар Зокировга қарши жанг қилган ва унда Зокиров ғалаба қозонган.

IMG_20240123_132103_553

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!