Мейвезер ММА лицензиясини олиш учун ариза топширди

2017 йил август ойида Лас-Вегасда бокс тарихидаги энг кассабоп жангларидан ташкил қилинган эди. Унда бокс бўйича 40 ёшли беш вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони америкалик Флойд Мейвезер (50-0-0, 27 KO) UFC чемпиони 29 ёшли ирландиялик Конор Макгрегорни (0-1-0) техник нокаут билан мағлуб қилган эди.

Шундан бери ҳар икки спортчи атрофида аралаг яккакурашларда реванш жанг қилиш бўйича миш-мишлар бир зум ҳам тингани йўқ.

Яқинда кичик Мейвезернинг TMZ Sports нашрига маълум қилишича, унинг жамоаси боксчиларнинг MMAда иштирок этиши бўйича рухсат олишга керакли ҳужжатларни йиғаётган экан. Флойд бу ариза қачон ва қаерда топширилганига аниқлик киритмаган, бироқ бу тез орада ҳал бўлиши мумкинлигини қўшимча қилган.