"Мидлсбро" бош мураббийи истеъфога чиқарилди

CHERY AUTO

Англиянинг “Мидлсбро” клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Гарри Монкни ўз лавозимидан озод этди. Клуб расмий сайтининг маълум қилишича “Мидлсбро” академияси мураббийи Крэйг Лиддл жамоани вақтинча бошқариб туради.

Tecno

Маълумот учун, 38 ёшли Монк АПЛдан Чемпионшипга равона бўлган жамоани жорий йилнинг 9 июнида қабул қилиб олган эди. Таъкидлаш лозимки, у фаолияти давомида «Суонси Сити» ҳамда «Лидс Юнайтед» каби жамоаларни бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, “Мидлсбро” жорий мавсум Чемпионшипда ҳозирча 23 турдан сўнг 35 очко тўплаб, 9-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!