Микаэль Секейра: "Бундан кейин охирги дақиқаларда гол ўтказиб мағлуб бўлмаймиз"
“Локомотив” клуби ўз майдонида “Машъал”ни қабул қилди ва охирги дақиқада урилган гол эвазига 2:1 ҳисобидаги ғалабани расмийлаштирди. Ўйиндан кейин “Локо” бош мураббийи Микаэль Секейра шундай деди:
"Биринчи бўлимни яхши бошладик. Вазифаларни тўғри бажардик. Бироқ хатомиз орқали ўзимизга гол олиб келдик.
Иккинчи бўлимда тактикани ўзгартирдик ва шунинг ҳисобига ғалабага эришдик. Жуда кўп имкониятга эга бўлдик. Йил давомида сўнгги дақиқаларда омадимиз келмаётганди. Ғалабамиз адолатли бўлди.
Барча футболчилар ўз вазифасини тўғри бажаришди. Сўнгги тўрт ўйинда охирги дақиқаларда мағлуб бўлган пайтларимиз ҳам бўлди. Умид қиламанки, бундан кейин охирги дақиқаларда гол ўтказиб мағлуб бўлмаймиз".
Фикрлар