Микаэль Секейра: Ён ҳакам байроғини зарба берилгандан кейин кўтариши лозим
Ўзбекистон Суперлигаси 14-туридан ўрин олган "Локомотив" - АГМК учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида "темирйўлчилар" устози Микаэль Секейра иштирок этди ва қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
"Жуда чиройли ўйин бўлди. Жамоамиз яна бир яхши ўйинни ўтказди. Ҳисобда олдинда бора туриб ғалабани ушлаб қола олмадик. Тактик томондан ҳам яхши ҳаракат қилдик.
Азиз Амонов қайси позицияда ўйнашига қарамай, яхши футбол намойиш этади. Эътибор берган бўлсангиз, ҳакам байроқчасини кўтарган пайтда футболчилар ҳаракат қилишдан тўхтади. Улар профессионал! Агар байроқ кўтарилмаганда, улар охиригача ўйнарди. Бизнинг ягона хатойимиз ўша ерда бўлди.
Биз ҳар бир рақибга қарши индивидуал ёндашамиз ва ҳозирги тактикамиз бошқа клублар билан учрашувларда муаммо туғдирмаслигига ишонаман.
Одатда, ён ҳакам байроқчасини зарба берилгандан кейин кўтариши лозим. Лекин шогирдларимнинг айтишича, бугун бундай бўлмади".
Фикрлар