Микель Артета "Шеффилд"га қарши ўйинга паст ҳароратда келган (ФОТО)

"Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета кеча Англия кубогининг 1/4 финалидан ўрин олган "Шеффилд Юнайтед"га қарши ўйинга паст ҳарорат билан келган.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра, стадионга киришдан олдин испаниялик мутахассиснинг тана ҳарорати Цельсий бўйича 34,4 даражани ташкил этган. Таъкидлаш керакки, Артета март ойида коронавирусга чалинган эди.

Эслатиб ўтамиз, кечаги баҳсда “канонирлар” 1:2 ҳисобида зафар қучишди ва мусобақанинг ярим финалига йўлланмани қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!