"Милан" аранг мағлубиятдан қутулиб қолди
Италия А Серияси 11-туридан ўрин олган "Милан" - "Парма" учрашуви ўз якунига етди. Унда жамоалар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.
"Парма" сафидан Эрнани ва Куртич урган голларга миланликлардан Тео Эрнандес 2 маротаба жавоб қайтаришга эришди.
Ушбу дурангдан кейин, Стефано Пиоли шогирдлари очколари сонини 27 тага етказиб, ҳамон 1-ўринда бормоқда.
- 90+4'
Учрашув якунланди! "Милан" ўз уйида камбек амалга ошириб, Теонинг қаҳрамонлиги эвазига 1 очкога эга бўлди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90+3'
Драматик кечаётган сўнгги дақиқаларда бурчак тўпидан наф чиқарила олинмади! Чалҳаноглу адашди.
- 90+1'
ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛ!!!! "Милан" барибир ўз сўзини айтди!!! Тео Эрнандес қаҳрамонлик намойиш этиб, жарима майдони ичидан туриб супер гол урди! Фантастика! 2-2!
- 90'
Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди. "Милан" борган сари авжига чиқмоқда!
- 87'
"Парма"да сўнгги ўзгариш, қаҳрамон Эрнани ўрнига Максим Бузи майдонга тушди.
- 86'
Ҳакан Чалҳаноглу бурчак зарбасини ижро этади. Узатма Калулунинг бош билан берган ноаниқ зарбасидан сўнг якунланди.
- 84'
Франк Кесси жарима майдони чизиғи устида тўпни қабул қилиб олди ва кучли зарба берди. Тўп дарвозанинг ўнг устунига тегди! Даҳшат!!!
- 83'
Қарши ҳужумни тўхтатгани учун ҳам Калулуга сариқ карточка кўрсатилди.
- 80'
Давиде Калабрия сариқ карточка билан жазоланди. Негалигига эса футболчининг ўзи ҳам ҳайрон.
- 80'
"Парма"дан ҳам худди "Милан"ники сингари муваффақиятсиз жарима зарбаси.
- 79'
"Милан" кетма-кет ҳужумларда ўзини кўрсатмоқда, зарбалар сони ҳам анча юқори.
- 77'
Роберто Инглезе қўпол фоли учун сариқ карточка билан жазоланди.
- 76'
Чалҳаноглу фаол ҳаракатлари билан жамоасига яна бир бурчак зарбаси ишлаб берди. Луижи Сепе ўз ўрнида.
- 75'
"Милан"да ҳам ўзгариш амалга оширилди: Исмоил Беннасер ўрнига Сандро Тонали майдонга тушди.
- 74'
"Парма"да яна бир ўзгариш: Ясмин Куртич ўрнига Симон Соҳм майдонга тушадиган бўлди.
- 71'
"Милан" ўйин темпииҳни назорат қилмоқда.
- 69'
Анте Ребич рақибини ортда қолдириб дарвоза томонга қараб юраётган жойида йиқитилди ва ҳакам фол қайд этди. Жарима зарбаси.
- 67'
2-ўзгариш, Янн Карамо ўрнига Вилан Киприен ўйинга қўшилди.
- 67'
"Парма" таркибида ўзгариш: Андреас Корнелиус ўрнига майдонга Роберто Инглезе қўшилди.
- 66'
Хакан Чалҳаноглу бурчакда тўпни қабул қилиб олди ва жамоадошларини қулай вазиятга чиқариб юборди. Зарбага эса бироз аниқлик етишмади.
- 64'
Симоне Яккопони йўқ жойдан сариқ карточка ишлаб олди. Ҳакам ҳақ.
- 62'
"Милан" аъзолари бир-бирига жуда аниқ паслар беришмоқда.
- 58'
ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Ваниҳоят "Милан" ўз сўзини айтди! Чалҳаноглунинг пасини бош билан жуда яхши ўйнаган Тео Эрнандес дарвозага жойлаб қўйди! Супер тезкор жавоб! 1-2!
- 58'
"Милан" ҳозир бурчак тўпи тепади.
- 56'
ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! "Парма" нималар қиляпти а! Эрнанининг пасини Куртич боши билан Доннарумма дарвозасига жойлаб қўйди! 0-2!
- 55'
Мезбонлар бурчак тўпини амалга оширишда хатога йўл қўйди, рақиб қарши ҳужумга ўтиб кетди!
- 54'
"Милан" доимгидай тўпни назорат қилмоқда.
- 52'
Чалҳаноглу бугун гол уришига ишонмаяпти шекилли? Бу вазият гол бўлиши керак эди, зарбага бирозгина аниқлик етишмади!
- 50'
"Милан" бурчак тўпидан яна бир бор хавфли вазият чиқара олмади. Тўп йўқотилди.
- 50'
Франк Кесси жарима майдони ичига паслатиб кучли пас берди, бироқ ҳимоячилар яна таваккал қилмасдан тўпни чиқариб юборишди.
- 49'
Мезбонлар ажойиб жамоавий ўйин намойиш этмоқда, қисқа ва аниқ паслар сериявий давом этмоқда. Рақибнинг хатоси кутилмоқда.
- 46'
"Милан" таймни 2 ўзгариш билан бошлаб олди: Кастильехо ва Браим Диас ўрнига Леау ва Ҳауге майдонга тушишди. Ақлли юриш.
- 46'
Иккинчи таймга старт берилди!
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда, биз ҳам қайтамиз.
- 45+4'
1-тайм ўз ниҳоясига етди. "Парма" 1-бўлимни ютган ҳолда якунлади. Танаффус.
- 45+1'
"Парма" футболчилари дарвоза устунларига раҳмат айтишлари шарт! Чалханоглунинг зарбаси ҳам устунга тегиб майдонни тарк этди!!!
- 45'
1-таймга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 43'
Браим Диаснинг кучли зарбаси ҳам дарвоза устига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди!
- 43'
"Милан" бурчак тўпидан яна бир хавфли вазият яратди, тўп зарбадан сўнг дарвоза устунига тегди!!!
- 42'
"Парма" футболчиси Ёрдан Осорио сариқ карточка билан жазоланди.
- 41'
"Милан" бурчак тўпидан хавфли вазият юзага келтирди. Тўп бирибир охирида йўқотилди.
- 40 '
Самуель Кастильехо жарима майдони ичига узатма амалга оширди, тўпни ҳимоячилар ташқарига чиқариб юборди. Ҳакам бурчакни кўрсатди.
- 37'
Анте Ребичнинг узоқ вақт режалаштирган зарбаси хавфли тус олиши мумкин эди, бироқ зарба ҳимоячилар томонидан блокланди.
- 35'
Тео Эрнандес ҳакамга нисбатан қўпол гапларни айтиб, қизишиб кетди ва сариқ карточка билан жазоланди.
- 34'
"Милан" футболчилари қисқа пасларда ажойиб ишлашмоқда. Тўп назорати юқори.
- 32'
Бурчакдан келган узатмани Кесси боши билан дарвозага йўналтирди, бироқ тўп анча юқорилаб кетди.
- 31'
Франк Кессининг ажойиб юриши бурчак зарбаси ишлаш билан якунланди. Чалханоглу уни ижро этади.
- 29'
Исмоил Беннасер тактик фол ишлатди ва ҳакам буни илғаб, ҳуштагини чалди.
- 28'
"Милан" бу сафар ҳам бурчак тўпидан наф чиқара олмади. Тўп бой берилди. Ўйин темпи борган сари ошиб бормоқда!
- 27'
Гол бекор бўлганига қарамай "Милан" тўхтаб қолгани йўқ - аксинча, тезлашди. Жамоада яна бир бурчак зарбаси юзага келди.
- 25'
Миланнинг голи офсайд сабабли бекор қилинди! ВАР ходимлари ҳакамга хабар берди.
- 23'
ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! "Милан"дан тезкор жавоб! Браим Диас тиззаси билан тўпни Кастильехога тўғирлаб юборди, дарвозабоннинг чалғиб қолганидан фойдаланган Самуел эса ҳисобдаги мувозанатни тиклади! 1-1!
- 21'
Янн Карамо тепган кучли зарба Доннарумма дарвозасининг ўнг устунига бориб тегди!
- 20'
"Милан" бурчак зарбасидан хавфли имконият ярата олмади. Тўп йўқотилди, ҳужум иккинчи темпда давом этиши мумкин.
- 19'
Чалханоглунинг узун кроссини ҳимоячилар боши билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. "Милан" бурчак тўпи тепади.
- 18'
Пиоли шогирдлари тўпни ишонч билан назорат қилишмоқда. "Парма" қарши ҳужум тактикасига ўтиб олди.
- 16'
"Милан" хавфли бурчак тўпи тепди, вазият энди хавфлилашганида "Парма" футболчилари ирода кўрсатиб, хавфни бартараф этди.
- 15'
Голдан сўнг "Милан" қайта жонланди ва ҳужумга ўтди. Ҳимоячилар тўпни яна бурчакка чиқариб юборди.
- 13'
ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! Жервиньонинг супер пасидан сўнг Эрнани тўпни дарвозанинг чап бурчагига жойлаб қўйди, Доннарумма бу вазиятда ожиз қолди. 0-1!
- 12'
Мезбонлар тўпни назорат қилишмоқда, кўплаб қичқа паслар орқали рақиб хатоси кутилмоқда.
- 10'
"Парма" ҳужумга чиқишга ҳаракат қилмоқда, бироқ бесамар.
- 8'
"Милан" бурчак тўпини қисқа паслар орқали амалга оширди. "Парма" футболчилари вазиятни бир амаллаб юмшатишди.
- 7'
Тео Эрнандес қанотдан жарима майдони тарафга югураётган эди, бироқ ҳимоячи уни тўхтатиб қолди - мезбонларда бурчак тўпи.
- 5'
Мажбурий ўзгариш: жароҳат олган Габбия ўрнига Калулу майдонга тушди.
- 4'
Мезбонлар сафидаги футболчи илк дақиқаданоқ жароҳат олди. Футболчи ўйинни давом эттира олмайди.
- 2'
Илк дақиқаларданоқ "Парма" прессинг уюштирмоқда. "Милан" ҳозирча ўз майдонидан чиқа олганича йўқ.
- 1'
Учрашув бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Италия А серияси мадҳияси янгради.
- 0'
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Италия А серияси 11-турининг турнир пешқадами иштирокидаги бахсига хуш келибсиз. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.
Фикрлар