
"Милан" "Арсенал" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олиш ниятида
"Арсенал" ҳимоячиси Якуб Кивёр "Милан"нинг трансфер қизиқишлари доирасида қолмоқда. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, полшалик футболчи "Порто"га ўтишга яқин. Шундай бўлса-да, "россонерилар" "тўпчилар" таркибидаги 25 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш ниятидан воз кечмаган.
Якуб Кивёр ҳозирча Премьер-лиганинг жорий мавсумида майдонга тушгани йўқ. Transfermarkt ўйинчининг нархини 28 миллион еврога баҳоламоқда, унинг "Арсенал" билан тузилган шартномаси 2028 йилнинг ярмигача мўлжалланган.
Фикрлар