"Милан" "Бавария" ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи

"Бавария" клуби ҳимоячиси Лукас Май "Милан" клубининг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Calciomercato нашрининг хабар беришича “россонерилар” 19 ёшли германиялик футболчини ёзги трансферлар даврида, яъни унинг мюнхенликлар билан шартномаси якунлангач эркин агент сифатида ўз сафларига қўшиб олишмоқчи.

Таъкидлаш керакки, “Милан”га бу борада “Боруссия” Дортмунд рақобат қилиши мумкин.

Маълумот учун, Май “Бавария” тарбияланувчиси ҳисобланади. У ҳозирги кунгача асосий жамоада бор йўғи 2 та ўйин ўтказган холос. Унинг айни дамдаги трансфер нархи эса 2,5 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!