"Милан" етакчи футболчисини сотишга мажбур бўлиши мумкин

Италиялик журналисть Николо Скира хабарига кўра, "Милан" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ёзда клубни тарк этиши мумкин.

Таъкидланишича, футболчининг клуб билан келишувни давом эттириш нияти йўқлиги миланликларнинг ушбу қарорига сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, молиявий муаммоларни бартараф этиш "Милан"нинг киперни трансферга қўйиш режасига қўшимча бўлди.

Хабар қилинишича, футболчи учун ПСЖ, "Челси" ва "Реал" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ibrohim Toraboyev
03/03/2020 22:36
Bomamdi