"Милан" Фабрегасни ўз сафида кўрмоқчи

Лондоннинг “Челси” клуби хавбеки Сеск Фабрегас фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли испаниялик футболчига “Милан” клубидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. “Россонерилар” Фабрегасни қишки трансферлар давридаёқ ўз сафларига қўшиб олишмоқчи.

Маълумот учун, Фабрегаснинг “Челси” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!