Ads

Аргентинанинг "Бока Хуниорс" клуби "Милан" ҳимоячиси Густаво Гомеснинг трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда италиялик машҳур журналист Жанлуки Ди Марцио хабар тарқатмоқда.

Берилган маълумотларга кўра ушбу трансфер 6 млн еврога баҳоланмоқда. Бундан ташқари “россонерилар” Гомеснинг навбатдаги трансферидан тушадиган маблағнинг 20% га ҳам эгалик қилишади.

Маълумот учун, Гомес “Милан” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ушбу вақт мобайнида миланликлар сафида жами 20та ўйинда иштирок этган.